«Бавария» Александр Нюбелнинг жамоадаги келажагига ишонмаяпти, деб хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.
29 ёшли голкипер 30 июнь куни «Штутгарт»даги ижарасидан қайтиши керак. Мавсум муваффақиятли ўтгани ва «шваблар»нинг Чемпионлар лигасига йўл олишида муҳим рол ўйнаганига қарамай, «Бавария» ўйинчини сотиб юбориш ёки кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага бериш ниятида.
Аввалроқ мюнхенликлар асосий дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани 2027 йилгача узайтиргани маълум бўлган эди.
Нюбелнинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Унинг маоши солиқлар чегирилгунга қадар мавсумига 11-12 миллион еврони ташкил этади.
Ушбу мавсумда Александр Бундеслигада 34 та ўйин ўтказиб, уларнинг 11 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













