Кириш Регистрация

Давид Райя «Арсенал»нинг АПЛдаги бир мавсумлик «қуруқ» ўйинлар рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 37-туридан ўрин олган «Бернли»га қарши баҳсда (1:0) дарвозабон Давид Райя ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу испаниялик посбон учун жорий мавсумдаги 19-«қуруқ» ўйин бўлди.

Шу тариқа, Райя афсонавий Дэвид Симэннинг натижасини такрорлади. Шу пайтгача «Арсенал» таркибида Премьер-лиганинг бир мавсумида фақат Симэн 19 та ўйинда гол ўтказиб юбормаган. Буни у икки бор: 1993/94 ва 1998/99 йилги мавсумларда уддалаган.

Эндиликда Давид Райя сўнгги турда «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда майдонга тушиб, дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаса, рекорднинг мутлақ соҳибига айланиши мумкин.

Киритилди: 09:11, 19.05.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик