Кириш Регистрация

Де Дзерби ўзи учун мотивация топди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби 2025/26 йилги мавсум якунидаги мотивация ҳақида гапириб берди.

«Биз ушбу босимдан янги мотивация топишимиз керак. Агар ҳамма «Тоттенхэм»нинг қуйи лигага тушиб кетишини истаётган бўлса, бу мен учун ва умид қиламанки, футболчиларим учун ҳам катта мотивациядир. Биз футбол рақобат туфайли гўзал эканини қабул қилишимиз керак. Уларнинг стадионида ғалабани қандай нишонлашимизни тасаввур қилиш ёқимли. Футбол шуниси билан футбол, тўғрими?

Бу мотивация, бу чорлов. Агар чорлов қийинроқ бўлса, биз янги мотивация топишимиз ҳамда ўйин бошидан охиригача бирдамликка эътибор қаратишимиз осонроқ бўлади.

Биз ўйинни дуранг ҳақидаги хаёл билан бошлай олмаймиз. Биз ўйинни бошлашимиз, унга тайёргарлик кўришимиз ва мажлисларда ғалаба қозониш ҳақида гапиришимиз керак. Ҳамма лигада қолишни истайди, ҳамма шу мақсадга эришишни хоҳлайди ва фақат шундан кейингина қолган нарсалар ҳақида гаплашишимиз мумкин», — деди Де Дзерби матбуот анжуманида.

«Тоттенхэм» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди — клуб 36 та ўйиндан сўнг 38 очко жамғарган.

Киритилди: 09:56, 19.05.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик