Кириш Регистрация

Лаутаро Мартинес «Интер»даги келажаги ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес бутун фаолиятини Милан клубида ўтказишни исташини тан олди.

— Ҳозирда «Интер» сиз учун ҳақиқий уйга айланиб бўлди. Фаолиятингизни айнан шу ерда якунлаш истаги борми?

«Ҳа, албатта, буни жуда хоҳлардим. Машғулот базасининг калитлари ҳали менда пайдо бўлгани йўқ-ку, лекин бунга яқинман. Оилам Миланда бахтли: бу ерда ресторанимиз бор, фарзандларим мактабга боришади, уларнинг дўстлари бор.

Ҳозирги вақтда ўзимни бошқа клубда тасаввур қилишим қийин. Футболда ҳамма нарса жуда тез ўзгариши мумкин, аммо агар мени «Интер»дан ҳайдаб юборишмаса, шу ерда қоламан», — деди Мартинес La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи 2018 йилда «Расинг»дан ўтганидан бери «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 10:00, 19.05.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик