Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин. Журналист Игнасио Санчеснинг маълумотларига кўра, Мадрид клуби бошқарувига келишга яқин бўлган Жозе Моуринью бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб туришни хоҳламоқда.

Унинг аллақачон Флорентино Пересга етказилган ғояси шундан иборатки, шартномани узайтириш бўйича таклифни қайтариб олиш ва футболчининг мавсум давомидаги самарадорлиги ҳамда муносабатига қараб, ушбу масалага 2027 йилда қайта қайтиш ҳисобланади. Бундай ҳолатда ташаббус тўлиқ бразилиялик футболчининг қўлига ўтади ва у эркин агент сифатида жамоадан кетиш масаласини муҳокама қила олади.

Моуринью футболчининг ўз қўл остидаги ўйинини олдиндан баҳоламасдан туриб, унга келажакдаги трансферларни чеклаб қўядиган астрономик (ўта юқори) маош таклиф қилишни шарт деб ҳисобламаяпти. Бундан ташқари, у Винисиуснинг эркин агент сифатида кетишида ҳеч қандай драма кўрмаётганини, чунки у клуб учун ўз харажатларини тўлиқ оқлаган футболчи эканлигини таъкидлаган.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026.
Ўқилди: 11426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик