Кириш Регистрация

Пеп «Манчестер Сити»га янги бош мураббийни шахсан ўзи танлади

Баҳо:
+2 | -

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» бош мураббийлиги лавозимига Энцо Мареска номзодини маъқуллади.

Аввалроқ, «Челси»да фаолият юритган италиялик мутахассис «Сити»да Пепнинг ўрнини эгаллаши ва клуб билан уч йиллик шартнома имзолаши маълум бўлган эди.

talkSPORT нашри тарқатган маълумотларга кўра, ўз вақтида Йохан Кройффдан сабоқ олган ва унинг мураббийлик фалсафасини ривожлантирган Пеп Манчестер клубида ўзидан кейин қоладиган меросини сақлаб қолишдан манфаатдор. Шу сабабли ҳам у илгари ўз мураббийлар штабида фаолият юритган Маресканинг тайинланишини қўллаб-қувватлади. Гвардиола ҳатто янги мураббий борасидаги қарорни қабул қилиш жараёнида клуб спорт директори Угу Виана билан биргаликда бевосита иштирок этган.

Киритилди: 21:28, 19.05.2026.
Ўқилди: 917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик