Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

22 йиллик танаффусдан сўнг: «Арсенал» ўз тарихида 14-марта Англияда тенгсиз деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби муддатидан олдин АПЛ 2025/26 йилги мавсуми чемпионига айланди.

Сешанба, 19 май куни турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити» сафарда «Борнмут» билан дуранг ўйнади (1:1) ва «канонирлар»га математик жиҳатдан етиб олиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлди.

Мавсум якунланишига 1 тур қолганда «Арсенал» 82 очко билан Премьер-лига пешқадами бўлиб турибди, «Манчестер Сити» эса 78 очко билан иккинчи ўринни банд этган.

Бу «Арсенал»нинг ўз тарихидаги 14-Англия чемпионлиги бўлди. Лондонликлар 2003/04 йилги мавсумдан буён илк бор АПЛ ғолибига айланишди — ўшанда «канонирлар» Арсен Венгер қўл остида Премьер-лига доирасида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай чемпионликни қўлга киритишган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:33, 20.05.2026.
Ўқилди: 915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик