Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Эрлинг Холанд мавсумдаги 51-голини урди

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд жорий мавсумдаги ўзининг 51-голини рақиб дарвозасига киритди.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси АПЛ 37-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши учрашувнинг (1:1) иккинчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ушбу гол Холанд учун Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги 27-гол бўлди. Норвегиялик футболчи АПЛ тўпурарлар пойқасида яққол пешқадамлик қилмоқда — бу борада иккинчи ўринда бораётган «Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тиаго ҳисобида 22 та гол мавжуд.

Умумий ҳисобда, Эрлинг Холанд мазкур мавсумда «Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси сафида майдонга тушган 59 та учрашувида ўз ҳисобига 51 та гол ёздириб қўйди.

Киритилди: 01:43, 20.05.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик