Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Европа лигаси финалининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндия «Фрайбург»га қарши кечган Европа лигаси финалининг (3:0) энг яхши футболчиси деб топилди. 29 ёшли аргентиналик ўйинчи майдонда 81 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига битта гол ҳамда битта голли узатмани ёздириб қўйди.

«Бу Эмилиано томонидан кўрсатилган юқори сифатли ўйин бўлди. У чизиқлар оралиғида жуда яхши ҳаракат қилди, аниқ узатмаларни амалга оширди ва жамоанинг ҳужумкор ўйинини бошқариб борди. У барчасини ажойиб гол ва голли узатма билан якунлади», — дея таъкидлади УЕФА техник кузатувчилари гуруҳи.

«Астон Вилла» ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди. Бу инглиз клуби учун 1982 йилдан бери илк йирик еврокубок финали эди. Ўшанда жамоа Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган эди.

Киритилди: 05:47, 21.05.2026.
Ўқилди: 356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик