Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Эрик Гарсия Фликнинг «Барса»даги муваффақият сири нимада эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Эрик Гарсия Ханс-Дитер Фликнинг каталонияликлар мураббийлик постидаги фаолиятига баҳо берди. У германиялик мутахассис футболчилар учун худди отадек бўлиб қолганини маълум қилди.

Гарсия Фликнинг ҳалоллиги ва ростгўйлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мураббий ўз туйғуларини яширмайди ва футболчиларга ҳамма гапни рўй-рост айтади.

«Бу гап аввал ҳам айтилган, аммо бу ҳақиқат: Флик биз учун худди отадек. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам у ҳамиша содиқ ва ҳалол. Агар у сизга бақириши керак бўлса, буни юзингизга тик қараб амалга оширади ва вазиятни борича айтади — бу сизга ёқадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Жамоада бу жуда муҳим омил ва у бундай вазиятларни жуда яхши бошқара олади», — деди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Флик «Барселона» билан шартномасини узайтирди. Янги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:25, 21.05.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик