Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Реал» Родрини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда, лекин ярим ҳимоячи билан боғлангани йўқ

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Marca нашри хабар берганидек, Пеп Гвардиола клубдаги ўн йиллик фаолиятидан сўнг «Сити»ни тарк этиши маълум бўлгач, 29 ёшли ярим ҳимоячига Испанияга қайтиш ғояси ёқа бошлаган. Бу ҳақда у доимо ўйлаб юрган.

Cadena SER нашрининг ёзишича, «Реал Мадрид» ҳозирча футболчининг ўзи билан тўғридан-тўғри алоқага чиқмаган. Бироқ Мадрид клуби раҳбарияти испаниялик футболчини янги мавсум олдидан жамоага ўтиш учун энг маъқул номзод деб ҳисобламоқда. Вальдебебасдаги манбаларнинг таъкидлашича, шу ёзда жамоага «тезкор натижа»ни таъминлай оладиган харидлар керак ва айнан шу контекстда Родрининг исми тилга олинмоқда.

29 ёшли футболчи ярим ҳимоя учун бўлган номзодлар ичида энг реал вариант бўлиб қолмоқда, чунки «Мадрид»да испанияликнинг «Манчестер Сити»даги келажаги — айниқса Пеп Гвардиола кетганидан кейин — жуда мавҳум кўринаётганини тушуниб туришибди.

Ушбу трансферни амалга ошириш учун ҳали клуб президенти Флорентино Переснинг розилигини олиш керак. «Реал Мадрид»даги манбалар El Larguero эфирида ҳозирда Родри билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмаётганини тасдиқлади. Шунга қарамай, улар бу ёзги трансфер ойнаси вақтида амалга ошиши мумкин бўлган потенциал келишув эканига ишонишмоқда.

Испаниялик футболчи жорий мавсумда АПЛнинг 21 та ўйинида 1 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 16:04, 21.05.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик