Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Нагельсманн Нойерни терма жамоага қайтариш қарорини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Мануэль Нойер Евро-2024 мусобақасидан кейин миллий жамоада умуман ўйнамаган бўлса-да, Германия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олди. Бундестим бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўз қарорига изоҳ берди.

«Менинг устувор вазифам — Жаҳон чемпионатига мамлакатнинг энг кучли уч нафар дарвозабонини олиб бориш. Шу сабабли биз Нойер билан боғланишга ва яна терма жамоада ўйнаш истаги бор-йўқлигини сўрашга қарор қилдик. У билан қачон боғландик? Аниқ санасини эслаб қолмаганман. Аммо март ойидаёқ, тер Штеген жароҳат олганидан сўнг Нойер билан учрашганимни Бауманнга айтган эдик. Биз уни вазиятдан хабардор қилдик, чунки Мануэль — жуда катта ҳурматга лойиқ футболчи. Унинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳам муҳим эди. Биз унинг умуман футбол ўйнашда давом этиш-этмаслигини билмоқчи эдик. У «Бавария» билан шартномасини узайтириш қарорини бироз кеч қабул қилди. Бу биз учун мажбурий шарт эди. Нойернинг ютуқлари сон-саноқсиз, унда ўзига хос аура ва улкан обрў-эътибор бор. Мануэль майдонга тушганида жамоага катта ёрдам беради. Сўнгги вақтларда у ўйнамаган даврлар ҳам бўлди. Бу ҳолат бизда ҳам такрорланиши мумкин, буни инкор этиб бўлмайди — биз бу омилни ҳисобга оламиз. Агар бирор гап бўлса, бизда Бауманн бор, у саралаш босқичидагидек жуда яхши ўйин кўрсата олади», — деди Нагельсманн матбуот анжуманида.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Германия терма жамоаси Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 18:14, 21.05.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик