Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Наполи»нинг ижарадаги футболчиси яна жамоага қайтади

Баҳо:
+ | -

Нигериялик футболчи Майкл Фолоруншо «Кальяри»даги бир йиллик ижара муддати якунланганидан сўнг «Наполи»га қайтади. Сардиния клуби футболчини тўлиқ сотиб олмасликка қарор қилди, чунки шартномада кўрсатилган трансфер баҳоси ярим ҳимоячининг ўйин сифатига нисбатан ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобланди.

Фолоруншо якунига етаётган мавсум давомида 27 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди — у «Пиза» ва «Парма» дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Айни пайтда Сардиния клуби Италия А Серияси турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди ва сўнгги тур олдидан элитада қолиш вазифасини муддатидан олдин уддалади. Сўнгги турда «Кальяри» сафарда, «Сан-Сиро» стадионида «Милан»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув якшанба куни, 24 майда бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:18, 21.05.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик