Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Муҳаммад Салоҳ Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Миср футбол ассоциацияси бош котиби Мустафо Аззам «Ливерпуль» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Россия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувидаги иштироки ҳақида гапирди. Учрашув 29 май куни Қоҳирада бўлиб ўтади.

«Муҳаммад Салоҳ — терма жамоамиз етакчиси ва сардори. Россияга қарши ўйин ўз уйимизда бўлиб ўтади, шунинг учун, албатта, у бу баҳсда иштирок этади», — дея Аззамнинг сўзларини келтиради Sport24 нашри.

Якунланган мавсумда 33 ёшли Салоҳ «Ливерпуль» сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Ёзда Муҳаммад мерсисайдликлар клубини тарк этади. Миср терма жамоаси ЖЧ-2026 турнирида иштирок этади.

Киритилди: 18:27, 21.05.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик