"Барселона" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Реал" футболчиси Месут Ўзилнинг "Арсенал"га ўтганидан хурсанд эканини таъкидлади. Фабрегас "Арсенал" сафида 8 йил тўп сурди ва жамоа сардори даражасига кўтарилди. Турк миллатига мансуб германиялик футболчи эса 42,5 млн. фунт эвазига "канонирлар" сафига ўтди ва жамоа билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
— Ўзил Криштиану Роналдудан кейин "Реал"нинг энг яхши футболчиси эди. Биз бир хил позицияда ўйнаганимиз учун мен унинг ўйини билан ўзимнинг ўйинимни таққослаб кўришим мумкин. Мадридликлар нима учун уни қўйиб юборишганига ҳайрон бўлдим. Лекин мен "Арсенал" учун хурсандман", дейди футболчи.