Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Нагельсманн «Бавария» футболчисини Жаҳон чемпионатига олиб кетмагани сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Том Бишоф Германия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасидан жой олмади. Немис миллий жамоаси таркиби пайшанба куни эълон қилинди ва ундан Мюнхен грандининг 20 ёшли ҳавбекига жой топилмади.

«У «Бавария»да кўпинча биз уни терма жамоада тасаввур қилган позицияда ўйнамади. Мен Томга у рўйхатга жуда яқин келганини айтдим. Биз унинг номзодини охирги сониягача муҳокама қилдик. Менимча, у жорий мавсумда «Бавария»даги умумий ўйин вақтининг атиги 30 фоизида майдонга тушди, холос. Бироқ келажакда у кўпроқ ўйнайди ва терма жамоа сафида уни ҳали олдинда йирик турнирлар кутмоқда. Мен унинг иқтидорини жуда юқори баҳолайман. Албатта, у хафа бўлди, лекин менинг қароримни тўғри қабул қилди. Уни порлоқ фаолият кутмоқда», — дея Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг сўзларини келтирди Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, Том Бишоф ўтган йилнинг ёзида «Хоффенхайм»дан «Бавария»га ўтган эди.

Киритилди: 10:30, 22.05.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик