Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Андрес Иньеста мураббийлик фаолиятини бошлади: Афсонавий футболчи БАА клубини бошқаради

Баҳо:
+1 | -

Испания футболининг ўтмишдаги машҳур юлдузи Андрес Иньеста мураббийлик фаолиятини бошламоқда. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси БААнинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Галф Юнайтед» клубини бошқаради. Иньеста аллақачон Дубай клуби билан меҳнат шартномасини имзолаб улгурган.

Иньеста футболчилик фаолиятини 2024 йилда якунлаган эди. У «Барселона» тизимида 22 йил бўлиб, шундан 18 йилини «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоасида ўтказган. 2018 йилда Иньеста Япониянинг «Виссел Кобе» клубига ўтди, сўнгра БААнинг «Эмирэйтс» жамоасида ҳам тўп тепди. 11 май куни испаниялик футбол афсонаси 42 ёшни қарши олди.

Киритилди: 19:18, 22.05.2026.
Ўқилди: 2056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик