Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Гвардиоланинг ёрдамчиси Лейндерс ҳам «Ман Сити»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи ёрдамчиси Пеп Лейндерс мавсум якунида клубдан кетади. Бундан аввалроқ «шаҳарликлар» Пеп Гвардиоланинг мавсум охирида бош мураббийлик лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.

The Athletic нашрининг хабарига кўра, «Сити» раҳбарияти нидерландиялик мутахассис жамоада қолишини ва Гвардиола даври тугаганидан кейинги янги лойиҳанинг бир қисми бўлишини истаган.

Маълум қилинишича, испаниялик мутахассиснинг ўрнини «Челси» собиқ мураббийи Энцо Мареска эгаллайди. Бироқ, Лейндерс италиялик мураббийнинг ёрдамчиларидан бири сифатида ишлашни кўзда тутувчи янги узоқ муддатли шартномани имзолашдан бош тортган.

Лейндерс якшанба кунги «Астон Вилла»га қарши ўйиндан сўнг «Сити» футболчилари ва ходимлари билан хайрлашади. 43 ёшли мутахассис шу ёзда фаолиятини бошқа ерда давом эттириши кутилмоқда.

Нидерландиялик мутахассис ўтган ёзда «Сити»га келиб, яна 12 ойга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолаган эди. Бунгача Лейндерс «Ливерпуль»да Юрген Клоппнинг ассистенти бўлиб ишлаган.

Киритилди: 14:12, 23.05.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик