Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бруну Фернандеш «МЮ» сафида Видичдан кейин АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини олган илк ўйинчи бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш, 2011 йилда ҳимоячи Неманья Видич ушбу совринга лойиқ кўрилганидан бери, Англия Премьер-лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган клубнинг илк вакили бўлди.

АПЛнинг жорий мавсумида португалиялик ярим ҳимоячи 34 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди. Фернандеш Англия чемпионатида бир мавсумдаги ассистлар сони бўйича рекордни такрорлади. Таъкидлаш жоизки, мавсум якунигача яна бир тур қолган бўлиб, унда «Манчестер Юнайтед» 24 май куни «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Неманья Видич «Манчестер Юнайтед» шарафини 2006 йилнинг январидан 2016 йилнинг январига қадар ҳимоя қилган.

Киритилди: 15:50, 23.05.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик