Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Винисиус Флорентино Пересга ваъда берди

Баҳо:
+-1 | -

Ҳужумчи Винисиус Жуниор яқин келажакда «Реал»ни тарк этмайди. Журналист Мигель Серранонинг хабар беришича, мадридликлар клуби бразилиялик футболчининг 2027 йил ёзида эркин агент сифатида кетишидан хавотирда эмас.

Маълум бўлишича, Винисиус шахсан клуб президенти Флорентино Пересга жамоани текинга тарк этмаслик ҳақида ваъда берган. Футболчи «Реал»да узоқ йиллар қолиш истагида эканини билдирган. Ҳатто шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилмаган тақдирда ҳам, у фақатгина клуб учун фойдали бўлган таклиф эвазигагина Мадридни тарк этишини маълум қилган.

Винисиус Жуниор «Реал» сафига 2018 йилда «Фламенго»дан 45 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсумда мадридликлар таркибида барча турнирларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:36, 23.05.2026.
Ўқилди: 4971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик