Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Флик «Барселона» футболчиларини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Ла Лига чемпиони «Барселона» мавсумни мағлубият билан якунлади. Каталонияликлар 38-тур доирасида сафарда «Валенсия»га қарши баҳс олиб бориб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинни яхши бошлаган ва ҳисобни очган «кўк-анорранглилар» якунда иродасизлик кўрсатишди.

Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шогирдларининг ўйинидан норозилигини яширмади:

«Биз жуда аҳмоқона хатоларга йўл қўйдик. Рақиб ғалабани биздан кўра кўпроқ истагани учун ютиб кетди. Мавсумни бундай якунлаганимиздан норозиман, аммо бу умумий натижаларимизга таъсир қилмайди. Бугун футболчиларимиз 100 фоиз жам бўла олишмади. Буни тушуниш мумкин: икки ҳафтадан буён чемпионликни нишонлаяпмиз, олдинда эса Жаҳон чемпионати турибди. Лекин бу «Барселона» — бу ерда бундай лоқайдликка йўл қўйиб бўлмайди. Келаси мавсум бошида ҳар бир футболчи ўта масъулиятли ва жам бўлган ҳолда майдонга тушишини истайман», — деди немис мутахассиси.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» мавсумни 94 очко билан биринчи ўринда якунлади. Мадриднинг «Реал» клуби эса 86 очко билан иккинчи поғонада қолди.

Киритилди: 09:22, 24.05.2026.
Ўқилди: 3765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик