Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Мануэль Нойер Бастиан Швайнштайгер рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

2025/2026 йилги мавсум Германия Кубоги финалида Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Штутгарт» билан тўқнаш келди. Венсан Компани шогирдлари рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойер учун бу соврин мусобақадаги еттинчиси бўлди. Opta маълумотларига кўра, тажрибали дарвозабон шу тариқа «Бавария»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгернинг рекордини такрорлади.

Нойер 2011 йилнинг ёзидан буён «Бавария» сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Дарвозабоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:15, 24.05.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик