Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Месси жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Филадельфия»га қарши ўтган (6:4) учрашувнинг 73-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

38 ёшли аргентиналик футболчининг жароҳати хусусияти ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Ушбу ўйинда у иккита голли узатма муаллифига айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги мавсумда Месси мушакларидаги муаммолар сабаб «Интер Майами»нинг тўртта ўйинини ўтказиб юборганди.

Аргентиналик ҳужумчи ЖЧ-2026 финал турнири учун Аргентина терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилган. Терма жамоа 17 июнь куни Жазоир терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 08:35, 25.05.2026.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик