Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Ливерпуль» тарбияланувчиси билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби ҳимоячи Рис Уильямс жамоани тарк этганини эълон қилди. 25 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси июнь ойида якунига етади ва у эркин агентга айланади.

«Ливерпуль»даги барча ходимлар Рисга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида омад тилайди», — дейилади клуб расмий баёнотида.

Уильямс клуб академиясининг барча босқичларидан ўтган ва 2020/21 йилги мавсумда асосий жамоа таркибида 19 та ўйинда майдонга тушган эди.

Шундан сўнг у турли клубларда ижара асосида тўп сурди: «Суонси», «Блэкпул», «Абердин» (фақат ёшлар жамоасида ўйнаган), учинчи дивизион вакили «Порт Вейл» (майдонга тушмаган) ва тўртинчи дивизиондаги «Моркэм» жамоаларида фаолият юритди.

«9 ёшимда шартнома имзолаганимдан тортиб, 25 ёшимда кетишимгача бўлган давр... Бу клуб менга орзуларимни рўёбга чиқариш имконини берди. Ушбу либосда майдонга тушиш, афсоналар билан мулоқот қилиш ва дунёдаги энг ажойиб мухлислар учун ўйнаш мен учун шараф эди.

Барча футболчилар, ходимлар ва шу йўлда мен билан бирга бўлган ҳар бир инсонга раҳмат айтаман. Бу клубни таратганимдан доимо фахрланаман. Раҳмат, «Ливерпуль», — деб ёзди Уильямс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 10:16, 26.05.2026.
Ўқилди: 172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик