Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Сердар Азмун Эрон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Эрон вице-президенти Абдулкарим Ҳуссайнзода ўзининг X саҳифасида БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” клуби ҳужумчиси Сердар Азмунни миллий терма жамоага қайтариш лозимлигини маълум қилди.

2025-йилнинг март ойидан буён терма жамоада ўйнамаётган 31 ёшли футболчи Эроннинг ЖЧ—2026 учун эълон қилинган дастлабки таркибига киритилмаган эди. ОАВ хабарларига кўра, бунга Азмуннинг Эрон ҳудудига зарбалар берган БАА шайхлари билан бирга тушган суратлари сабаб бўлган. Шунга қарамай, Азмун ўзининг Instagram саҳифасида Эрон ҳамон унинг “қалби ва фахри” эканини ёзиб, терма жамоага мундиалда муваффақият тилади.

Вице-президент футболчининг ушбу ҳаракатларини юқори баҳолаб, уни яна терма жамоага чақириш кераклигини ёзди:

“Ватанимиз ҳар бир фарзандини жипслаштириши керак. Шахсий гиналарни четга суриб, Эрон номини улуғлайдиган инсонлар — бизнинг миллий бойлигимиздир. Сердар Азмуннинг бу ватанпарварлигини эътиборсиз қолдирмаслигимиз лозим. Имкон борича уни терма жамоага қайтаришимиз шарт. Бу шунчаки спортга оид масала эмас, бу — миллий бирлик белгисидир”.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Эрон гуруҳ босқичида Янги Зеландия (15 июнь), Бельгия (21 июнь) ва Миср (26 июнь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:26, 26.05.2026.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2850]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2532]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2475]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2391]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2383]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2264]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1915]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1790]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1782]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1588]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик