Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Ямаль ва Уильямс ЖЧ-2026нинг биринчи ўйинида майдонга тушадими?

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси мураббийлар штаби ЖЧ-2026 старт олдидан Ламин Ямаль, Нико Уильямс ва Микель Меринонинг ҳолатини текширди.

Манба маълумотига кўра, Испания Қироллик футбол федерациясининг тиббий штаби вакиллари миллий жамоанинг асосий футболчилари тикланиш жараёнини шахсан баҳолаш учун Барселона, Бильбао ва Лондон шаҳарларига ташриф буюрган.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте учала футболчи ҳам турнир бошидаёқ жамоага ёрдам бера олишига ишонаётганини айтди.

«Тиббий ҳисоботга кўра, уларнинг барчаси биринчи ёки иккинчи ўйинга тайёр бўлади», — деди испанияликлар устози.

Ламин Ямаль 22 апрель куни «Сельта»га қарши учрашувда олган сон мушаги жароҳатидан тикланмоқда. «Барселона» вингери аллақачон майдондаги машғулотларга қайтган ва 15 июнь куни Кабо-Вердега қарши ўйинда иштирок этишни мақсад қилган.

Нико Уильямс эса 10 май куни «Атлетик» сафидаги ўйинда мушак жароҳати олган ва ҳозир қайтиш арафасида. «Арсенал» ярим ҳимоячиси Микель Мерино эса оёқ қисмидаги операциядан кейин тўлиқ тикланиб, яқинда майдонга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-2026нинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 06:47, 27.05.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2872]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2546]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2485]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2401]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2399]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2272]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1923]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1801]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1793]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1594]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик