Кириш Регистрация

Ҳоланд Гвардиола, Силва ва Стоунзнинг кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» юлдузи Эрлинг Ҳоланд бош мураббий Хосеп Гвардиола, ҳимоячи Жон Стоунз ва ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг жамоани тарк этишига муносабат билдирди.

«Бернарду ва Жон билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Гвардиола билан кўплаб совринларни қўлга киритдик. Силва ва Стоунз — ажойиб футболчилар. Пеп билан босиб ўтилган йўл ҳайратланарли бўлди. Биргаликда эришган ютуқларимиздан фахрланишимиз керак», — дея норвегиялик ҳужумчининг сўзларини келтиради Goal.com портали.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2016 йилдан бери «шаҳарликлар»ни бошқариб келаётган эди. Якунланган Англия премьер-лигаси мавсумида «Манчестер Сити» иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, жамоа Лига кубоги ва Англия кубогида ғолибликни қўлга киритди.

Киритилди: 13:28, 27.05.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик