Кириш Регистрация

«Челси» Жоао Педро бўйича «Барселона» билан музокара ўтказмоқчи эмаслигини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчи Жоао Педрони «Барселона»га қўйиб юбормоқчи эмас. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, лондонликлар бразилиялик ҳужумчининг трансфери бўйича ҳеч қандай музокара олиб бормасликларини «кўк-анорранглилар»га аниқ тушунтиришган.

Манбага кўра, «Челси» Педрони ўз лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди ва таклиф қилинаётган нархнинг бу борада аҳамияти йўқ.

Жоао Педро ўтган йилнинг июль ойида «Брайтон»дан «Челси»га ўтган эди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2033 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:57, 27.05.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик