Исмаила Сарр Конференциялар лигасидаги сермаҳсуллиги ва финалда ғалаба қозониш иштиёқи ҳақида гапирди.
«Турнирдаги натижаларим ҳақида гапирсам, бу айнан мураббий ва жамоадошларим мендан кутган ўйин. Лекин биз бир жамоа бўлиб ишлаяпмиз. Шерикларимнинг ёрдамисиз бунчалик кўп гол ура олмасдим, балки умуман гол ҳам бўлмасди. Якка тартибда кучли бўлишимиз мумкин, лекин жамоавий бирлашиш — бизнинг асосий кучимиз. Шунинг учун ҳам мен доим "биз" деб гапираман.
Голларим билан жамоага ёрдам бераётганимдан хурсандман ва ҳозирда турнир тўпурари бўлиб турганимдан фахрланаман. Умид қиламанки, бу серия финалда ҳам давом этади. Йигитларга ғалаба келтириш — гол бўладими ёки ассистми, фарқи йўқ — финалда ҳал қилувчи ишни қилишни истайман. Бу турнирдаги голларим сонига яна икки-учтасини қўшиб қўйган бўлардим».
Эслатиб ўтамиз, Сарр 9 та гол билан Конференциялар лигаси тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Финал баҳси бугун тунда бўлиб ўтади.













