Кириш Регистрация

Дензел Думфрис Нидерландия терма жамоасининг ўйин услубига таъриф берди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Думфрис миллий жамоанинг ўзига хос услуби ҳақида гапириб ўтди.

«Баъзи йигитлар тўп билан муомала қилишда жуда кучли, бошқалар эса ўзларининг ўзгача қобилиятларини қўшишади. Менимча, бизда яхши мувозанатлаштирилган таркиб бор. Жамоага шиддат ва интенсивлик бағишлаш керак бўлганда, ўйлайманки, айнан шу ерда мен ўз маҳоратимни кўрсата оламан. Бу ҳам Нидерландия ўйин услубининг бир қисмидир. Биз тўпни назорат қилиш ва керакли футболчига узатишни жуда яхши биламиз. Академияларда асосий эътибор айнан шунга ҳамда тўпни қандай қабул қилишга қаратилади.

Бироқ, менимча, нидерландияликлар агрессия ва иштиёқ борасида Жанубий Америка давлатларидан нималарнидир ўрганса бўлади. Биз бу борада янада ўсишимиз мумкин. Аммо Нидерландия услуби ҳақиқатан ҳам тўпга эгалик қилиш, керакли вақтни танлаш ва жамоадошларига бўш жой яратиб беришга асосланган. Агар буларнинг барчаси жойида бўлса, бизда идеал Нидерландия терма жамоаси шаклланади», — деди Думфрис ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 14:46, 27.05.2026.
Ўқилди: 378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик