Кириш Регистрация

«Комо» Пасни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Комо» клуби ўз таркибидаги ҳужумкор ярим ҳимоячи Николас Пасни сақлаб қолишга интилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Комо» 21 ёшли аргентиналик футболчининг Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, уни камида яна бир мавсум жамоада қолдирмоқчи. Клуб раҳбарияти Чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритилгани Пасни қолишга кўндиришда асосий омил бўлишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда «Комо» Пасни «Реал»дан 6 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирги вақтда Transfermarkt мутахассислари Николас Пасни 65 миллион еврога баҳоламоқдалар.

Киритилди: 16:28, 27.05.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик