Баск мутахассиси Андони Ираола расман «Борнмут» клуби билан хайрлашди. У ушбу жамоани ўз тарихида илк бор еврокубокларга олиб чиқди ва уларга чиройли комбинацион ҳужумкор футбол ўйнашни ўргатди. Клубга Европа лигаси ўрнига Чемпионлар лигасига чиқиш учун бор-йўғи уч очко етишмади.
«Менга бундай йигитлар билан ишлаш насиб қилганидан бахтиёрман. Босим ва натижа кўрсатиш мажбуриятига қарамай, ҳар бир дақиқасидан завқ олдим. Биз ажойиб футбол ўйнадик», — дея Ираоланинг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it.
Келгуси ҳафталарда Ираола ўз келажаги борасида бир қарорга келиши керак, чунки унда кўплаб таклифлар мавжуд.













