Кириш Регистрация

Жоао Педро дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячисини айтди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педродан ҳозирги вақтда дунёдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси ким экани ҳақида сўрашди.

«Менимча, агар Рис Жеймс доимо барқарор ҳолатда бўлса, у юз фоиз биринчи рақамли ҳимоячига айланади. Чунки Ашраф Ҳакимий кўпроқ қанот бўйлаб югурадиган футболчи. Рис эса анча универсал ўйинчи. У ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнайди, жарима ва бурчак зарбаларини ҳам қойиллатиб ижро эта олади», — деди Жоао Педро Рио Фердинанднинг подкастида.

Маълумот учун, Рис Жеймс «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2032 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «кўклар» сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:22, 28.05.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик