Шотландия терма жамоаси бош мураббий Стив Кларк билан амалдаги келишув 2030 йилга қадар узайтирилганини расман эълон қилди.
«Шотландия терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли бош мураббий Стив Кларк янги шартномага имзо чекканини ва ушбу ёздан кейин ҳам ўз лавозимида қолишини мамнуният билан тасдиқлаймиз», — дейилади жамоанинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Шотландия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида «C» гуруҳида Бразилия, Марокаш ва Гаити жамоалари билан куч синашади.
62 ёшли Стив Кларк Шотландия терма жамоасини 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. У фаолияти давомида «Астон Вилла», «Ливерпуль», «Челси» ва «Ньюкасл Юнайтед» каби инглиз клубларида ҳам ишлаган.













