Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

Андреа Пирло Чемпионлар лигаси финали учун ўз тахминини айтди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ва «Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло Чемпионлар лигаси финали ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда. 30 май куни ҳал қилувчи баҳсда «ПСЖ» ва «Арсенал» жамоалари тўқнаш келади.

— «ПСЖ» ва «Арсенал» турнирнинг энг кучли жамоаларими?

— Ҳа, «Бавария» билан биргаликда. «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ярим финал [5:4] — бу ҳақиқий лаззат эди. Бундай ўйинлар ҳеч қачон тугамаслигини истайсиз. Уларни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайсиз, чунки ҳар дақиқада исталган нарса содир бўлиши мумкин. Болалар айнан шундай ўйинларни кўришни исташади ва одамлар айнан шундай баҳслар учун стадионга боришади.

— Финалда ким ғалаба қозонишини кутяпсиз?

— «ПСЖ» фойдасига 2:1. Парижликлар фаворит ҳисобланади, чунки уларда бундай ўйинларда тажриба кўпроқ. «ПСЖ» аллақачон иккита финалда ўйнаган ва энди яна ғолиб чиқиш имкониятига эга. Гарчи «Арсенал» ҳозирда ажойиб формада бўлса-да, улар эндигина чемпион бўлишди ва жуда яхши футбол кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» учун бу тарихдаги иккинчи финал бўлади. 2006 йилда Арсен Венгер бошчилигидаги жамоа «Барселона»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Киритилди: 17:37, 28.05.2026.
Ўқилди: 1955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик