Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Матетага А Серия гранди қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" марказий ҳужумчи изламоқда. Турин клуби нишонига "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилаётган Жан-Филипп Матета тушди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Конференциялар лигаси финалида ғалаба келтирган гол муаллифи бўлган футболчи "Ювентус" томонидан Рандаль Коло-Муанига муқобил вариант сифатида кўрилмоқда, клуб раҳбарияти уни сотиб олишдан ҳам манфаатдор. Италия клуби яқин вақт ичида трансфер борасида иш бошлайди. Эҳтимолий битим 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда франциялик футболчи барча турнирларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди. Матетанинг "бургутлар" билан тузган шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади.

Киритилди: 22:22, 28.05.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик