Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Ливерпуль» ва «ПСЖ» нишонидаги футболчи: «Мен топ-клубда ўйнашни истайман»

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде Европанинг топ-клубига ўтиш истаги борлигини билдирди. 19 ёшли футболчи Бундеслиганинг ўтган мавсумидаги асосий кашфиётлардан бирига айланди – унга аллақачон «Ливерпуль», «ПСЖ» ва бошқа гранд жамоалар жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Қизил буқалар» ёш юлдузи учун тахминан 100 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.

«Мен ўз нархим ҳақида эшитдим, аммо бошқа клублар бу суммани тўлашда қанчалик қийналишларини билмайман. «ПСЖ», «Ливерпуль» ёки «Реал»га ўтишни хоҳлайман, деб айтмайман, лекин топ-клубда тўп суришни истардим. Ҳар кимнинг ўз олдига қўйган мақсадлари бор, ҳар ким ўсишни хоҳлайди. Албатта, мен топ-даражада ўйнашни орзу қиламан. Буни яширмоқчи эмасман», — дея Диоманденинг сўзларини келтиради Sport Witness.

Маълумот учун, ивуариялик футболчи ўтган мавсумда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 11:17, 29.05.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик