Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби бош мураббийи Оливер Гласнер 2025/2026 йилги мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Биз жами 60 та ўйин ўтказдик. Бу нафақат футболчилар, балки барча учун жуда тиғиз мавсум бўлди. Мураккаб кампанияни бошдан кечирдик, аммо ҳеч ким нолигани йўқ. Биз: «Ҳамма нарсани борича, барча деталлари билан қабул қилайлик», дедик. Конференциялар лигасининг ўзида 15 та ўйин ўтказдик — бу Бундеслиганинг ярим мавсумига тенг демакдир», — дея Гласнернинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Конференциялар лигаси финалида «Кристал Пэлас» Испаниянинг «Райо Вальекано» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Аввалроқ 51 ёшли Оливер Гласнер ёзда жамоани тарк этиши маълум бўлган эди.













