Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Левандовски: «Ҳозир ўзимни хотиржам ва эркин ҳис қиляпман»

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этганидан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Польшалик форвард жорий мавсум якунида жамоадан кетди.

«Маълумки, ҳар уч кунда босим сезилиб турадиган энг юқори даражада ўйнаганингизда, инсон кўпроқ диққатини жамлаган ва таранг ҳолатда бўлади. Сўнгги вақтларда ҳиссиётлар дозаси жуда юқори эди. Ўйлайманки, ҳозир ўзимни хотиржам ва эркин ҳис қиляпман, ҳаётимнинг муайян бир босқичи якунига етди. Шунингдек, воқеаларга масофадан туриб қараш имкони пайдо бўлди, инсон нималар содир бўлганини ва нималарга эришганини ёдга ола бошлайди», — дея Левандовскининг сўзларини келтиради Польша футбол иттифоқининг «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси.

Левандовски «Барселона»га 2022 йилнинг ёзида ўтган эди. Ўтган давр мобайнида 37 ёшли форвард барча турнирларда 191 та ўйинда иштирок этиб, 119 та гол ва 24 та голли узатмага муаллифлик қилди. Каталония клуби сафида у уч бор Испания чемпиони, уч марта мамлакат Суперкубоги ва бир бор Испания Кубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 11:58, 29.05.2026.
Ўқилди: 744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик