Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Артета «ПСЖ»ни қандай енгиш мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди. Мутахассис жамоаларнинг кучли томонларига тўхталиб ўтар экан, чемпионликни қўлга киритиш учун идеал ўйин кўрсатиш кераклигини таъкидлади.

«Функционаллик, мослашувчанлик ва интенсивлик борасида алоҳида маҳоратга эга икки жамоа тўқнаш келади. Бундан ташқари, ўйинда индивидуал вазиятлар ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади, агар Чемпионлар лигасини кузатсангиз, унда кўп нарса айнан шуларга боғлиқ. Шунинг учун биз биламизки: ғалаба қозониш учун ўзимизнинг энг яхши версиямиз бўлишимиз керак», — деди Артета УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 йилги мавсумда «ПСЖ» Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди. Парижликлар финалда «Интер»ни йирик ҳисобда (5:0) мағлуб этганди. «ПСЖ» яна финалда ўйнайди, бироқ бу сафар Луис Энрике шогирдларига рақиб сифатида «Арсенал» қаршилик кўрсатади.

Киритилди: 17:58, 29.05.2026.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик