Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Маркиньос: «Чемпионлар лигасида бир бор ғолиб бўлсанг, буни яна такрорлашни истаб қоласан»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» сардори Маркиньос Чемпионлар лигаси финали олдидан жамоанинг кайфияти ҳақида гапирди. Парижликлар 30 май куни Будапештда бўлиб ўтадиган финал баҳсида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

«Керакли мотивацияга эга бўлиш муҳим. Ўтган йили биз буни майдонда кўрсата олдик. Менимча, бу йил ҳам бизда шундай иштиёқ бор ва буни ўйинда исботламоқчимиз.

Чемпионлар лигасида бир марта зафар қучгандан сўнг, буни яна такрорлашни хоҳлаб қоласан. Биз ўтган йилги финалдан кейин кийиниш хонасида ҳукм сурган ўша туйғу ва ҳиссиётларни қайта ҳис қилишни истаймиз. Ғалабага бўлган чанқоқликни сақлаб қолишимиз шарт.

Мухлислар машиналарда, дўстларимиз ва бошқа одамлар жуда узоқ масофалардан келишмоқда... Эҳтимол, бу мотивацияни янада кучайтирар, чунки биз доим шундай ҳаяжонли лаҳзаларни бошдан кечиришни хоҳлаймиз», — деди Маркиньос.

Киритилди: 19:41, 29.05.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик