Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

Давид Луис «Арсенал» ва «ПСЖ» ўртасидаги финалда кимни қўллаб-қувватлашини айтди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик футболчи Давид Луис Лондоннинг «Арсенал» ва «ПСЖ» клублари ўзаро тўқнаш келадиган Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз фикрларини билдирди.

39 ёшли ҳимоячи ўз вақтида ҳар иккала клубда ўйнашга улгурган: 2014 йилдан 2016 йилгача парижликлар шарафини ҳимоя қилган бўлса, 2019 йилдан 2021 йилгача «канонирлар» сафида тўп сурган. Айни дамда футболчи Кипрнинг «Пафос» клубида фаолият юритмоқда.

«Мен Будапештга йўл оляпман, финалда иштирок этаман. Танловимга келадиган бўлсак, «Арсенал» ва «ПСЖ» ўртасида танлов қила олмайман — иккала клубни ҳам яхши кўраман», — дея бразилиялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради PSG Report.

Финал учрашуви бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00 га белгиланган.

Киритилди: 12:08, 30.05.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик