Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Фабрегас «Арсенал» ўйинчисини «Комо» сафига чорламоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Итан Нванерига «Комо» томонидан қизиқиш билдирилмоқда. «Канонирлар» ҳозирча ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Марсель»да ижара асосида ўтказган 19 ёшли футболчининг келажаги борасида якуний қарорга келишганича йўқ.

Transfer News Live нашрининг TEAMtalk’га таяниб хабар беришича, «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас инглиз футболчисини ўз жамоасида кўришни истамоқда ва трансфер бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

Италия клубига ушбу иқтидорли ўйинчига қизиқиш билдираётган Премьер-лига вакиллари рақобатчи бўлиши мумкин. Итан Нванерининг «Арсенал» билан тузган шартномаси 2030 йилгача амал қилади, Transfermarkt сайтида эса унинг нархи 40 миллион евро деб кўрсатилган.

Киритилди: 12:13, 30.05.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик