«Тоттенхэм» «Манчестер Сити» вингери Савиньо хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Манба футболчининг эҳтимолий трансфер борасидаги фикрини очиқлади. Савиньо Лондон жамоасига ўтишга тайёр. Бразилиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри ёзмоқда.
Савиньо «Манчестер Сити» сафида жами 84 та ўйин ўтказди. Ушбу баҳсларда вингер «гол + пас» тизимида 7 та гол ва 16 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













