Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Аршавин Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Ёзда Ўзбекистон терма жамоасидан нима кутяпсиз? Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ўзи улар учун муваффақиятми ёки гуруҳдан ҳам чиқиши мумкинми?

— Шубҳасиз, улар учун мусобақага чиқишнинг ўзи катта муваффақият. Бироқ ҳозирги форматда ҳатто гуруҳда учинчи ўринни олган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин. Шу боис, гарчи Ўзбекистон мен учун Португалия ва Колумбия билан «ўлим гуруҳи»да бўлса-да (Колумбияни жуда юқори баҳолайман), менимча, улар турнирнинг «қора оти» бўлиши мумкин. Конго ДР терма жамоаси ҳам улардан даражаси бўйича унчалик фарқ қилади деб ўйламайман. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига боргандим, йигитлар менга ёқди, Шомуродов жуда яхши ўйнади. Улар — ўйнайдиган жамоа.

Абдуқодир Ҳусанов умуман олганда бу мавсумда «Манчестер Сити»нинг энг яхши уч нафар футболчиси сафига кирди. Бу ақлбовар қилмас ютуқ.

— Бу мен учун, албатта, янгилик бўлди. Ҳусанов «Ман Сити»га ўтмагунича, у кимлигини билмасдим. Унинг у ерда ўйнаб кетишига нисбатан шубҳа билан қарагандим, лекин у жуда зўр ўйнамоқда, бунга нима ҳам дейиш мумкин...

Уни катта футболчи қилиб Гвардиола «ясади»ми?

— Менимча, у ўзини ўзи «ясаган». Лекин у Гвардиоланинг талабларига мос келгани ва мураббий унга ишонганида Пепнинг ҳам ҳиссаси бор, деб ўйлайман. Шунга қарамай, Ҳусанов ўзини ўзи кашф қилган, деб ҳисоблайман.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси «K» гуруҳида Португалия, Конго ДР ва Колумбия билан куч синашади.

Киритилди: 20:43, 30.05.2026.
Ўқилди: 19079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик