«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасида камида 50 та ўйин ўтказган мутахассислар орасида энг юқори ғалаба фоизига (63,3%) эга бўлди.
Кеча испаниялик мураббий бошчилигидаги парижликлар финалда «Арсенал»ни мағлуб этиб (1:1, пенальтилар сериясида 4:3), кетма-кет иккинчи марта Европанинг нуфузли кубогида зафар қучишди.













