«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси финалидаги пенальтилар серияси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Маълумки, парижликлар пенальтилар сериясида «Арсенал»дан устун келишди.
«Пенальтилар сериясими? Биз олти нафар ижрочини танлаб олдик, кейин эса уларнинг қай бири ўзини энг тайёр ҳис қилаётганини ўзлари ҳал қилишди. Сафонов – рақибга муаммолар туғдирадиган ҳақиқий мутахассис. Серия давомида мен хотиржам эдим, аммо унинг тезроқ тугашини истадим, чунки биз жуда кўп асабийлашдик», — деди Энрике журналистларга.













