«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета матбуот анжуманида «ПСЖ»ни Чемпионлар лигаси финалидаги ғалаба билан табриклади. «Канонирлар» 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлубиятга учрашди.
«Мен «ПСЖ»ни, айниқса Луис Энрикени табрикламоқчиман. Менинг фикримча, ҳозирда уларда дунёнинг энг кучли жамоаси шаклланган. Уларнинг тўп билан муомала қилиши, индивидуал ҳаракатлари — мен илгари бунақасини кўрмаганман. Сиз тўпсиз маълум бир зоналарда ўйнашни режалаштира олмайсиз, чунки улар сизни бунга мажбур қилишади», — деди Артета журналистларга.
«Арсенал» ўз тарихида иккинчи бор Чемпионлар лигаси финалида ўйнади. 2006 йилда ҳам «канонирлар» финалда мағлуб бўлишган эди, ўшанда асосий вақтда «Барселона»нинг қўли баланд келган (1:2).













