30 май куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси 2025/26 йилги мавсуми ғолибига айланди. Финалда Париж клуби пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди (1:1, пенальтилар бўйича 4:3).
Гарчи «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия финал учрашувида гол ура олмаган бўлса-да, у бир мавсум давомида урилган голлар сони бўйича клуб рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.
2025/26 йилги мавсумда Кварацхелия Чемпионлар лигасида 10 та гол урди. Худди шунча голни 2015/16 йилги мавсумда парижликлар сафида Златан Ибрагимович қайд этган эди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Хвича ўзининг 10 та голидан 7 тасини ЕЧЛнинг плей-офф босқичларида рақиблар дарвозасига йўллаган.













