Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Иордания - Ўзбекистон - 1:1

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичининг дастлабки ўйинида сафардан дуранг билан қайтадиган бўлди. Аммо кейинги босқич масаласи ҳали узил-кесил ҳал бўлгани йўқ. Терма жамоамиз жавоб ўйинидан бугунги нисбатан яхшироқ ўйнашлари лозим бўлади.

Жамоалар савияси ўртасида фарқ ўйин бошиданоқ кўзга ташлана бошланди. Ўзбекистонлик сафарда ўйнаётганларига қарамай, ҳеч бир хавотирсиз ташаббусни ўз қўлларига олиб, рақиб дарвозаси томон босим уюштира бошлашди. Тўғри, бу босим натижасида яққол голга тортадиган вазиятлар яратилмади, аммо Иордания ҳам майдон марказини хатлаб вакилларимиз томонига ўта олишмади. Бир вазиятда эса майдон марказидан таваккалига  тепиб юборилган зарба Амир Шафий дарвоза олдида таҳдидли кўриниш олди. Посбон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасидаги катта ҳудудий устунлигимиз якунига етиб, мезбонлар ҳам олдинга ўта бошлашди. Ўйиннинг ярим соати ортда қолган вазиятда иорданиялик икки нафар футболчи — Лаҳам ва Хаел қисқа паслар орқали 6-7 нафар футболчиларимиз орасидан жуда усталик билан ўтиб кетишди ва Лаҳаб дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Ана шу паллада жуда кўпчилик Игнатий Нестеровни ёдга олган бўлса ажабмас.

Ўз навбатида бизнинг ярим ҳимоячиларимиз жуфтлиги — Жепаров ва Ҳасанов ҳисобни тезда тенглаштиришди. Денисовдан тўпни қабул қилиб олган Сервер чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Жасурга тўпни етказди ва "бунёдкорчи" Ҳасанов тўпни орқага — Жепаровнинг ўзига қайтарди. Сервер эса тўпни тўхтатмасдан чап оёғи билан дарвоза томон йўллади. Тўп иорданиялик дарвозабоннинг қўлларига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Жепаров ижросида сальто!

Миржалол Қосимов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинчи алмаштиришга мажбур бўлди. Кутилмаганда Егорь Кримец жароҳат олди ва ўз ўрнини Ислом Тўхтахўжаевга бўшатиб берди. Назаримизда, "Локомотив" ҳужумчиси ўйинни асосий таркибида бошлаши лозим эди. Боиси, марказий ҳимояда ўйинни бошлаган икки нафар ҳимоячимиз — Исмоилов ва Кримец бир хил типдаги баланд бўйли футболчилар ҳисобланади. Рақиб тўп баландлатиб ўйнамаётган,  пайтда эса улардан кўра Тўхтахўжаевнинг фойдаси кўпроқ тегарди.

 Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида чап қанотдан ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба беришга қарор қилди. Дарвоза тўсини остига кираётган тўпни Амир Шафий майдон ташқарисига чиқариб юборди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган компенсация вақтининг 3-дақиқасида Жепаров яна Денисовнинг узатмасини қабул қилиб, 25 метрларда дарвоза томон зарба берди. Шафий тўпни яна муштлари билан қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда эса эҳтиёткорлик биринчи планга чиқди. Ўз навбатида бундай дурангни Ҳуссом Ҳассан шогирдларини қониқтирмасди. Тўп билан майдон эгалари кўпроқ муомалада бўлишди, бироқ терма жамоамизнинг кам сонли ҳужумлари хавфлироқ кўриниш олди.

Зич ҳимоямизни ёриб ўтишга қийналган иорданияликлар иккинчи бўлимда қанотлар орқали ўйнашга ҳаракат қилишди. Бахтимизга мудофаамиз вакиллари бехато ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг 84-дақиқасида Жасур Ҳасанов ва Сервер Жепаровларнинг бир-бирларини тушуниб ўйнашлари гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо жамоамиз сардорининг 17 метлардан ўнг оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Турсуновнинг ўша атрофдан йўллаган зарбасини яна Шафий осонлик билан ушлаб олди.

Ўйин якунланишига 3 дақиқа қолганида эса майдонга Жамшид Искандаров туширилди. Бу "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк ўйини сифатида тарихда қоладиган бўлди. У ўйинга фаол киришган бўлса-да, аммо ўзини тўлақонли кўрсатиши учун Жамшидга вақт камлик қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинда голли дурангга эришди ва жавоб ўйини олдида маълум устунликка эга бўлиб олди. Жавоб баҳси 10 сентябрь куни соат "Пахтакор" стадионида бошланади.

ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ. ПЛЕЙ-ОФФ, Дастлабки учрашув
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:1 (1:1)
Голлар: Мусаб ал-Лаҳам (30) — Сервер Жепаров (35)
Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов (15)
Иордания: 1. Амир Саббоҳ, 5. Муҳаммад Мустафо, 6. Сайид ал-Муржан (Амир Дийб 80), 10. Аҳмад Иброҳим Хаел, 11. Удай Заҳрон, 13. Халил Заид, 15. Шоди Абу Ҳашҳаш (Удай Сайфий 46), 18. Ҳасан Абдул Фаттоҳ (14. Абдулла Дийб 60), 19. Бани Ёсин, 20. Мусаб ал-Лаҳам, 21. Муҳаммад Ал-Дмейрий
Ўзбекистон: 1. Мурод Зуҳуров, 2. Егорь Кримец (Ислом Тўхтахўжаев 40), 5. Анзур Исмоилов, 6. Жасур Ҳасанов, 8. Сервер Жепаров (с), 9.Одил Аҳмедов, 11.Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев 65),  17.Санжар Турсунов (14. Жамшид Искандаров 88), 18.Темур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 22.Ислом Иномов,
Ҳакамлар: Юичи Нишимура, Тору Сагара, Тошиюки Наги, Жумпей Лида (барчаси — Япония)
2013 йил 6 сентябрь. Иордания. Аммон. "Қирол Абдуллоҳ". 16890 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 06.09.2013.
Ўқилди: 8743 марта.
Фикрлар: 81 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.